Тўрткўл туман суди иш юритувидаги Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан айбланаётган К.О.га енгиллик қилиб бериш эвазига адвокат З. Я. томонидан судьяга 10.000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилинганлиги ҳолати бўйича маълумотлар расмийлаштирилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан жорий йилнинг 29 февраль куни ўтказилган тадбирда адвокат З. Я. судьяга пора бераётганда қўлга олинди.
Айни пайтда адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






