Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 1-7 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш ҳодисаси содир бўлиши кутилмоқда.
жумладан:
Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, туманлари (Чотқол тизмаси тогдари);
Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
“Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўраймиз”, - дейилади хабарда.






