АсосийЖиноят

Тошкент вилоятида майнинг сабаб 1 млрд сўмлик "свет" ўғирлаган шахс ушланди

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри “Янги боғ” маҳалласида яшовчи Н.И. ўз уйида умумий фойдалани...

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри “Янги боғ” маҳалласида яшовчи Н.И. ўз уйида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига крипто-актив ва майнинг соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун майнинг қурилмаларини тижорат мақсадларида ноқонуний уланган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг хабар қилди.

Натижада, 1 млрд сўмлик сўмлик 226,5 минг кВт соат электр энергиясини ўғирлагани аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

    Бошқа янгиликлар