Энергетика вазирлигининг хабар беришича, бугун, соат 14:43 да Тошкент шаҳридаги 110 кВ "Л-Навоий-1,2" электр узатиш тармоқларида носозлик юзага келган.
"Сағбон" подстанцияси кучланишсиз қолганлиги сабабли Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Тошкент вилоятининг Тошкент тумани истеъмолчилари қисман электр таъминотидан узилган.
Ҳозирги вақтда махсус бригадалар томонидан ушбу носозлик бартараф этилмоқда.
04.03.2024 16:03
Олмазор ва Тошкент туманида "свет" ўчди






