АсосийJamiyat

Йўл ҳаққини АТТО карталари орқали тўлаш 6 баробарга ошган

'Йўл ҳаққини АТТО карталари орқали тўлаш 6 баробарга ошган'ning rasmi

2024 йил январь-февраль ойларида жамоат транспортларида йўл ҳаққини АТТО виртуал карталари орқали тўлаш 6 баробарга ошган.

Ҳозирги кунда жами 126,3 минг виртуал карталар мобил илова орқали яратилган бўлиб, улардан фойдаланган ҳолда 773,4 мингта транзакциялар амалга оширилди.  

2023 йилнинг январь-февраль ойларида 12,2 мингта янги виртуал карталар очилган бўлса, 2024 йилнинг мос даври учун ушбу кўрсатгич 20,4 мингтани ташкил этди. (+59%).

 2023 йил январь-февраль ойларида виртуал картадан фойдаланиб 35,3 мингта тўловлар амалга оширилган бўлса, 2024 йилнинг шу даврига келиб бу кўрсаткич 211,9 мингтани қайд қилди. (+500%)

Шунингдек, виртуал карталари орқали алмашиш тарифларидан фойдаланиб, январь-февраль ойининг ўзида 35,1 млн сўм тежаб қолинган. (Автобусда 29,2 млн сўм, метрода 5,9 млн сўм)

 

    Бошқа янгиликлар