АсосийJamiyat

Жиззахда 1-синф ўқувчиси ўқитувчидан қўрқиб ҳушидан кетиб қолгани айтилмоқда

'Жиззахда 1-синф ўқувчиси ўқитувчидан қўрқиб ҳушидан кетиб қолгани айтилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчидан қўрқиб, ўқувчи ҳушидан кетиб қолгани акс этган видео тарқалди.

 Ҳолат юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди. Маълум қилинишича, Пахтакор туманидаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган ушбу ҳодиса юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аниқланишича, 1-синф раҳбари С.С. (аёл) имтиҳон олган вақтида, қониқарсиз баҳо олган ўқувчиларни доска ёнига чиқариб, уларга танбеҳ берган вақтида, шу синф ўқувчиси ўзини тута олмасдан йиқилиб тушган.

Текширув ҳаракатлари Жиззах вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар