АсосийJamiyat

Тошкентда учта машина иштрокидаги аянчли ЙТҲда бир киши вафот этди

'Тошкентда учта машина иштрокидаги аянчли ЙТҲда бир киши вафот этди'ning rasmi

Олмазор туманида инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. ИИБ ЙҲХБ ҳодиса бўйича маълумот берди.

Маълум қилинишича, кеча, 4 март куни соат 21:00 ларда Олмазор  тумани Жарариқ кўчаси 11-уй қаршисида  (вояга етмаган) ҳайдовчи 2008 йилда туғилган Қ.С. бошқарувида бўлган  Spark русумли автомашинаси,  1984 йилда туғилган Р.Р. бошқарувида бўлган Nexia 2 русумли автомашинаси ҳамда 2000 йилда туғилган Р.А. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Nexia русумли автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари  натижасида шифохонада вафот этган. Шунингдек Spark русумли автомашинасининг ҳайдовчиси ва 1 нафар 2009 йилда туғилган йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар