АсосийJamiyat

Аёл қизларига уриб азоблаётган эри устидан омбудсманга шикоят қилди

'Аёл қизларига уриб азоблаётган эри устидан омбудсманга шикоят қилди'ning rasmi

Болалар омбудсмани Котибиятига фуқаро Д.Р. (аёл) дан турмуш ўртоғи А.Р. нинг фарзандларига ўтказган тазйиқ ҳолатлари юзасидан мурожаат келиб тушган.  

Аввал Д.Р. турмуш ўртоғининг маст ҳолатда 2008 йилда туғилган М.Р. ва 2012 йилда туғилган М.А. қизларини урганлиги ҳамда уларга нисбатан турли шаклда тазйиқ ўтказганлиги юзасидан ИИБга мурожаат қилган. Бироқ ҳолат юзасидан мутасаддилар тегишли чора кўрмаганлигини, қизларига “ҳимоя ордери”ни бериш бўйича аризаси эса қаноатлантирилмаганлигидан норозилигини билдириб, ушбу вазиятни ҳал қилинишида кўмак сўраган.

Болалар омбудсмани сўровига асосан аниқланишича, Ички ишлар органлари томонидан 31 январь куни мурожаатчи Д.Р. нинг ўзига ва икки нафар қизига ҳимоя ордерлари расмийлаштирилган.

"Аёлнинг турмуш ўртоғи ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш масаласини ўрганиш билан биргаликда унга ҳимоя ордери доирасидаги тақиқлар ва уларни бузишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида огоҳлантирилди.

Болалар омбудсмани мазкур ҳолат бўйича ўз кузатувини давом эттиради", - дейилади Болалар омбудсмани хабарида.

    Бошқа янгиликлар