Ўртачирчиқ туманида 1,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Ўртачирчиқ туман бўлими томонидан “Ўртачирчиқтумангаз” таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “R.T.” МЧЖга қарашли пахта тозалаш корхонаси бош энергетиги А.Қ. ва бошқалар пахта тозалаш корхонасида газ тармоғига ўзбошимчалик тижорат мақсадида уланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,1 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






