Ижтимоий тармоқларида эрини алами олиш учун фарзандини калтаклаётган аёлнинг видеоси тарқалди.
Фарғона вилояти ИИБнинг маълум қилишича, ҳолат 2024 йил 5 март, бугун содир бўлган. Қувасой шаҳарида яшовчи М.Т."102" марказига мурожаат қилиб, акаси А.Т.нинг шаръий никоҳ асосида яшовчи турмуш ўртоғи М.А. фарзандларини уриб, уларга руҳий тазйиқ ўтказиб, ҳақорат қилганлигини билдирган.
Маълум бўлишича, М.А. шу куни турмуш ўртоғи билан ижтимоий тармоқ орқали уришиб қолиб, жаҳл устида видеотасвирдаги ҳаракатларни содир қилиб, ушбу тасвирларни турмуш ўртоғи А.Т.га ташлаб берган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати