АсосийJamiyat

Суюлтирилган газ баллонларини "туя" қилган ходимлар қўлга олинди

'Суюлтирилган газ баллонларини "туя" қилган ходимлар қўлга олинди'ning rasmi

“Булунғуртумангаз” бўлими суюлтирилган газ таъминоти хизмати ходимлари суюлтирилган газни ўзлаштириш йўли билан талон-тарож килишди. Бу ҳақида Darakchi.uz'га ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси хабар берди.

Э.А. ўз бошқарувида бўлган ISUZU автомашинасидаги 110 дона маиший газ баллонларининг 90 донасини ҳамкасби У.Б. билан биргаликда туманнинг маҳалла аҳоли хонадонларига тарқатиб, қолган 20 дона газ баллони ўғирлашган.

Шунингдек, “Пастдарғомтумангаз” газ таъминоти бўлими суюлтирилган газ хизмати ходими Н.Т. бошқарувида бўлган ISUZU автомашинасидаги 110 дона маиший газ баллоннинг 80 донасини ҳамкасблари Р.Ж. ва Х.А.лар билан биргаликда туманнинг маҳалла аҳоли хонадонларига тарқатиб, қолган 30 дона газ баллонини бошқа бир маҳалла ҳудудида фуқаро Н.С. бошқарувидаги Дамас русумли автомашинасига ноқонуний равишда юклаётган вақтда қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳар иккала ҳолат бўйича терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар