АсосийJamiyat

Ов мавсуми якунланди

'Ов мавсуми якунланди'ning rasmi

Ўзбекистонда 28 февралдан ов қилиш муддати якунланди. Тақиқ 15-августгача давом этади. Бу ҳақида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Ов мавсумида ноқонуний ов билан боғлиқ бўлган 1000 дан ортиқ ҳолат аниқланган ва ҳуқуқбузарларга нисбатан қарийб 3 миллиард сўмга яқин жарима ва зарарлар қўлланилган. Шунингдек, улардан 837 та ҳайвон ва парранда, 2836 кг балиқ, 160 дан ортиқ ноқонуний ов қуроллари олиб қўйилган.

Вазирлик фуқаролардан чеклов вақтида табиатни муҳофаза қилиш қонунчилик талабаларига риоя этиш, шу билан бирга, қуш ови бўйича берилган рухсатномаларни ов муддати якунланганидан сўнг 10 кун муддатда Ўзбекистон Овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси ва унинг бўлинмаларига қонунда белгиланган тартибда топширишларини сўрамоқда.

Ноқонуний ов учун қаътий жавобгарлик белгиланганлигини унутмаслик талаб қилинмоқда.  

    Бошқа янгиликлар