Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади. Ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев қонунчиликка мувофиқ байрам билан боғлиқ дам олиш ҳуқуқига эътибор қаратди.
Эртага 8 март — Хотин-қизлар куни, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам. Демак, бугун, 7 март куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.
Тартибга кўра, байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.
Маълумот учун, 9 март — шанба куни одатдагидай бўлади, яъни 5 кунликлар дам олади, 6 кунликлар учун иш куни бўлади.