АсосийJamiyat

6 март куни режадагидан 7 фоиз кўп электр энергияси етказиб берилди

'6 март куни режадагидан 7 фоиз кўп электр энергияси етказиб берилди'ning rasmi

6 март куни электр стансиялар орқали 239 млн кВт·соат, режадагига нисбатан 1 фоиз кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бунинг учун иссиқлик электр стансияларида 43,5 млн кубометр табиий газ, 20 минг тонна кўмир ҳамда 9 минг тонна мазут ёқилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Туркманистон Республикасидан 18,4 млн кВт·соат электр энергияси импорт қилинди.

Республика истеъмолчиларига 227,2 млн кВт·соат, режадагига нисбатан 7 фоиз кўп электр энергияси етказиб берилди.

Қишнинг совуқ кунларида магистрал газ қувурларида газ босимининг кескин тушиб кетганлиги ҳамда аҳоли истеъмолчиларида электр энергиясига нисбатан талабнинг ошиб бориши туфайли 6 март куни мамлакатимиз бўйлаб асосан куннинг тиғиз вақтларида 800 МВтгача чекловлар киритилишига мажбур бўлинди.

Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, бугун ҳам куннинг тиғиз пайтларида маълум миқдорда чекловлар киритилиши кутилмоқда.

Газ босимининг паст эканига қарамай, 6-март куни ҳам унинг истеъмоли юқорилигича қолди. Кеча мазкур миқдор 147,4 млн кубометрни, режадагига нисбатан 10 фоиз кўпни ташкил қилди.

Аҳоли ва ижтимоий соҳа обектларини биринчи навбатда табиий газ билан таъминлаш ҳамда қувурлардаги босимни бир меъёрда тутиб туриш мақсадида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари иш фаолияти маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида тизимли равишда йўлга қўйилган.

Кеча мамлакатимиздаги 894 та ана шундай шохобча орқали аҳолига ва ижтимоий соҳалар объэктларига тегишли автомобиллар, шунингдек, жамоат транспортларининг барча турларига 8 миллион 986 минг кубометр табиий газ сотилди. Шунингдек, автомобилларга газ қуйиш стансиялари орқали жами 940 минг тонна суюлтирилган газ етказилди.

    Бошқа янгиликлар