АсосийJamiyat

Фарғонада Cobalt уриб юборган 5 пиёданинг яна 2 нафари шифохонада вафот этди

'Фарғонада Cobalt уриб юборган 5 пиёданинг яна 2 нафари шифохонада вафот этди'ning rasmi

Фарғона вилояти Данғара туманида Cobalt йўл четида кетаётган беш кишини уриб юборгани ҳақида хабар берилган эди. 

Маълум қилинишича, 5 март куни кечки пайт 1997 йилда туғилган ҳайдовчи Cobalt’да ҳаракатланиб кетаётганида тажрибасизлиги сабаб бошқарувни йўқотган ва йўл четида кетаётган беш кишини уриб юборган. Оқибатда икки нафар фуқаро оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Қолган уч нафари шифохонага ётқизилган эди.

Вилоят ИИБ ҳодисанинг янги тафсилотлари ҳақида хабар берди.

Унга кўра, шифохонага ётқизилган уч йўловчидан икки нафари – Д.И. ва Ў.Ё. ҳам тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖК нинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган Ш.В.га нисбатан "Қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар