АсосийJinoyat

Сурхондарёда эркак аёлини ўлдириб, кўмиб юборди

'Сурхондарёда эркак аёлини ўлдириб, кўмиб юборди'ning rasmi

Бош прокуратура матбуот хизмати Ҳаёт Шамсутдинов Сурхондарё вилоятида содир этилган  қотиллик юзасидан 
Darakchi.uz'га маълумот берди.

Унга кўра, Сурхондарё вилояти Бандихон туманида А.Қ. (эркак) турмуш ўртоғи Ф.Т. (аёл)нинг турмушлари доимий низоли бўлган. Эркак ўзаро муносабатларни тиклаш мақсадида аёлини яшаш хонадонига олиб бораётган вақтда йўлда тортишиб қолади.  Эркак жанжал давомида автомашинасидаги отвёртка билан хотинининг кўкрак қафасига бир неча маротаба санчиб олиб, уни қасддан ўлдиради. Шундан сўнг у мурдани “Даштиғоз” маҳалласи ҳудудидаги сойликка ташлаб, кўмиб юборганлиги аниқланган.

Экспетризанинг дастлабки маълумотномасига кўра, марҳума Ф.Т.нинг қорин бўшлиғи олд девори ўрта ва ўнг ён соҳаларидан қорин бўшлиғига тешиб кириб ошқозон, катта чарви, ўнг буйракни яралаган жароҳатлар, ўнг билак юқори учлиги, ўнг билак кафт бўғими ички юзаси, ўнг қўл 5-бармоқ асос фалангаси, чап қўл кафт усти, чап қўл 3-бармоқ асос фалангаси соҳаларидаги кесилган яралар, пастки жағ суяги очиқ синиши, ўткир ички ва ташқи қон кетиши каби тан жароҳатлари оғирлик даражасига кўра "ҳаёт учун хавфли бўлган оғир" тан жароҳати деб баҳоланиши кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бандихон туман прокуратураси томонидан шу йил 1 март куни фуқаро Қ.А.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар