АсосийJamiyat

Андижонда йўлда кетаётган "Spark" ёниб кетди

'Андижонда йўлда кетаётган "Spark" ёниб кетди'ning rasmi

Андижон вилоят ИИБ ЙҲХБ ёниб кетган "Spark" бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 6 март куни Андижон вилоятининг Улуғнор туманида соат 22:50 ларда содир бўлган. 

Туман “Обод” МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-127 “Марғилон - Сойбўйи” автомобиль йўлида 2000 йилда туғилган А.Ж. бошқарувидаги "Spark" автотранспортининг двигатель қисмида қисқа туташув чиққан. Оқибатда ёнғин юзага келиб, туман ЁХҲБ ходимлари томонидан ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етказилмаган.

    Бошқа янгиликлар