“Юксалиш” ҳаракати Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти экспертлари билан ҳамкорликда бошқарув тизимидаги раҳбар аёлларнинг ТОП-40 рейтингини янгилади.

Улар бугун сиёсий, ижтимоий-иқтисодий тармоқлар ривожига салмоқли ҳисса қўшаётган, соҳаларда муҳим вазифаларни бажариб келаётган раҳбар аёллардир.
Эслатиб ўтамиз, “Юксалиш” ҳаракати ҳар йили (2020, 2021, 2022, 2023) бошқарувдаги раҳбар аёллар рейтингини эълон қилиб келади.
Шунингдек, 2023 йилда минтақа экспертлари кўмагида илк бор Марказий Осиёнинг етакчи аёллари рейтинги ҳам тузилди.






