АсосийЖАМИЯТ

Бугун айрим вилоятларда ёмғир ёғиши мумкин

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақал...

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва куннинг иккинчи ярмида Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20° илиқ бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16-18° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-9° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар