АсосийJamiyat

Байрам кунлари Тошкентдан Самаранд ва Қаршига қўшимча поездлар йўлга қўйилади

'Байрам кунлари Тошкентдан Самаранд ва Қаршига қўшимча поездлар йўлга қўйилади'ning rasmi

21 март Наврўз байрами муносабатимуносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 21, 22, 23, 24 ва 25 март кунлари 775/776-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26;

776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.

Шунингдек, 20, 21 март кунилари Тошкент-Қарши йўналишида ҳам қўшимча "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди:

762-сонли “Тошкент — Қарши” йўналиши: Тошкент 6:59 — Қарши 10:33;

761-сонли “Қарши — Тошкент” йўналиши: Қарши 16:44 — Тошкент 20:20.

Чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш мумкин: eticket.railway.uz

    Бошқа янгиликлар