Тошкентда эркак кечаси яланғоч ҳолда юргани акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Тошкент ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 10 март кунига ўтар кечаси тахминан соат 02:00 ларда 1977 йилда туғилган А.А. Чилонзор тумани 16-мавзеда маст ҳолатда бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан бузиб, яланғоч ҳолатда юрган.
Ушбу шахсга нисбатан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (майда безорилик) ва 194-моддалари (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.






