АсосийJamiyat

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги "Ҳасанхон қори" жоме масжиди қайта қурилди

'Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги "Ҳасанхон қори" жоме масжиди қайта қурилди'ning rasmi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги "Ҳасанхон қори" жоме масжиди қайта барпо этилди.

Масжиднинг аввалги биноси эскилиги, торлиги, кириб-чиқишдаги ноқулайликлар ва мослаштирилган бинода жойлашгани ташриф буюрувчиларга қийинчиликлар туғдираётганди.

Замонавий кўринишда қайта қад ростлаган муҳташам масжидда эса намозхонлар учун барча шароит ва қулайликлар яратилди.

Масканнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, диний уламолар, имом-домлалар, намозхонлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

    Бошқа янгиликлар