Кеча, 11 март куни Фарғона шаҳридаги 2 қаватли, уйда газдан портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “darakchi.uz” манбаси хабар қилди.
Портлаш натижасида 3 нафар ижарада турган Ҳиндистон Республикаси фуқароси куйиш тан жароҳати билан шаҳар шифохонасига ётқизилган.
Уларнинг икки нафари 23 ёш, бир нафари эса 22 ёш бўлиб, Фарғона жамоатчилик-саломатлик институти талабалари бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






