АсосийJamiyat

Кучли ёмғир сабаб Самарқанд ва Жиззахда “свет” авариявий ўчди

'Кучли ёмғир сабаб Самарқанд ва Жиззахда “свет” авариявий ўчди'ning rasmi

 

Соат 06:45 да Самарқанд вилоятида юз берган кучли ёмғир оқибатида 6-10 кВли 15 та электр узатиш тармоғи авариявий ўчди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилмоқда.

Бунинг натижасида Ургут ва Пастдарғом туманлари истеъмолчилари қисман (13 минг 700 та) ва кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган.

Ушбу носозлик соат 10:03 да бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланди.

Шунингдек, соат 07:50 да Жиззах вилоятида юз бераётган кучли ёмғир оқибатида 6-10 кВли 11 та электр узатиш тармоғи авариявий ўчган.

Бунинг натижасида Бахмал, Ғаллаорол, Пахтакор ва Зомин туманлари истеъмолчилари қисман (2 минг 250 та) электр таъминотидан узилган.

Ҳозирги вақтда ноқулай об-ҳаво (кучли ёмғир ва шамол) шароитига қарамай, махсус бригадалар томонидан ушбу носозлик бартараф этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар