Оҳангарон туманидаги “Унгут” МФЙ ҳудудидаги 53-сонли умумтаълим мактабида ҳам мазкур анъана бошланганлиги ҳақида Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Бугунги кунда ушбу муассасада 200 нафардан зиёд ўқувчилар таҳсил олишади. 50 нафарга яқин педагог-ходимлар фаолият олиб боради.
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ташаббуси билан жорий қилинган “телефонсиз мактаб” тизимини кўплаб ҳудудларда кенг ёйиш мақсадида чора-тадбирлар ўтказилмоқда.