Бугун Тошкент шаҳар Чилонзор туманида "Lacetti" транспорт воситаси ёниб кетди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг хабар беришича, ҳодиса Чилонзор тумани Заргарлик кўчасида соат 16:15 ларда содир бўлган. 2001 йилда туғилган А.Т.га тегишли "Lacetti"нинг двигатель қисмида қисқа туташув содир бўлгани оқибатида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.






