АсосийJamiyat

Президент “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши бўйича йиғилиш ўтказди

'Президент “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши бўйича йиғилиш ўтказди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 12 март куни жорий йилда уй-жойлар ҳамда “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши бўйича йиғилиш ўтказди.

Халқимизга муносиб турмуш шароити яратиш мақсадида 100 триллион сўм маблағ йўналтирилди. Буларнинг ҳисобига ҳудудларда 6 мингта кўп қаватли уй барпо этилиб, 250 минг оила янги бошпанали бўлди. 

Даромади юқори бўлмаган 45 мингта оилага бошланғич бадал ва фоиз тўлови учун 2,4 триллион сўмлик субсидиялар берилди. Жумладан, ўтган йили мамлакатимиз бўйича 85 мингта ёки 2022 йилга нисбатан 1,5 баробар кўп хонадон қурилди. Аҳолига 17 триллион сўмлик ипотека кредитлари ажратилди.

 Аҳоли сонининг ўсишини инобатга олиб, бундай ишлар изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, жорий йилги дастур доирасида 100 мингта уй-жой қуриш режалаштирилган. 

 Аввало янги уйларнинг сотув нархи ва сифатига эътибор қаратилиб, номутаносибликлар кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга қурилиш таннархини пасайтириш ва уйлар сифатини яхшилаш бўйича топшириқлар берилди. Шу мақсадда, таклифни кўпайтириш учун кўп қаватли уй-жойлар қурилишига қўшимча ерлар ауционга чиқарилиши белгиланди.

    Бошқа янгиликлар