АсосийJamiyat

Кучли ёмғир Фарғона ва Тошкентдаги иккита подсатанцияни ишдан чиқарди

'Кучли ёмғир Фарғона ва Тошкентдаги иккита подсатанцияни ишдан чиқарди'ning rasmi

Кучли ёмғир натижасида Тошкент шаҳридаги 110/35/10 кВ кучланишли “Тепличная” подстанцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги 110 кВли “Л-Чархий-1” электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар берди.

Бунинг натижасида Миробод ва Сергели туманлари истеъмолчилари қисман (3 минг 750 та) ва Қўқон шаҳри истеъмолчилари қисман (4 минг 200 та) электр таъминотидан узилган. 

Ҳозирги вақтда махсус бригада томонидан ушбу носозликлар бартараф этилаётгани айтилмоқда.

Қайд этилишича, носозликлар қисқа вақт ичида бартараф этилади ва истеъмолчиларга барқарор электр энергияси етказиб берилиши таъминланади.
 

    Бошқа янгиликлар