АсосийJamiyat

Бугун ҳам Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ёмғир ёғади

'Бугун ҳам Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ёмғир ёғади'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Тошкент, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

Пойтахтда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6-8° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар