1

Бахтиёр Саидов Афғонистон муваққат ҳукумати мансабдорлари билан учрашди

СИЁСАТ 13.03.2024, 09:41
Бахтиёр Саидов Афғонистон муваққат ҳукумати мансабдорлари билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд, унинг ўринбосарлари Мавлавий Абдул Салом Ҳанафий ва Мулла Абдул Ғани Бародар, ташқи ишлар вазири Мавлавий Амир Хон Муттақий, ИИВ раҳбари Халифа Сирожиддин Ҳаққоний ва бошқалар билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда вазир Бахтиёр Саидов хабар қолдирди.

“Кобулга ташрифимиз чоғида Афғонистон муваққат ҳукуматининг бир қанча мансабдор шахслари – Бош вазир в.б. Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд Жаноби Олийлари, Бош вазир ўринбосари в.б. Мавлавий Абдул Салом Ҳанафий Жаноби Олийлари, Бош вазир ўринбосари в.б. Мулла Абдул Ғани Бародар Жаноби Олийлари, ташқи ишлар вазирлиги в.б. Мавлавий Амир Хон Муттақий Жаноби Олийлари, ички ишлар вазири в.б. Халифа Сирожиддин Ҳаққоний Жаноби Олийлари, савдо ва саноат вазири в.б. Нуриддин Азизий Жаноби Олийлари билан учрашувлар ўтказдик. Музокаралар чоғида ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилдик. Иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ишбилармон доиралар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратдик. Бизни бой ва муштарак тарихимиз, умумий анъаналаримиз ва келажагимиз бирлаштиради. Биргаликда амалга оширишимиз мумкин бўлган кўплаб имкониятлар мавжуд”, - дея ташриф тафсилотларини маълум қилган вазир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1