Бугун 13 март куни соат 08:00 ларда Миробод тумани Амир Темур кўчаси 33-уй қаршисида ҳайдовчи 1993 йилда туғилган Н.A.гa тегишли Matiz русумли транспорт воситасининг двигател қисмида қисқа туташув содир бўлганлиги оқибатида, ёниб кетди. Бу ҳақда ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ёнғин натижасида тан жарохати олганлар йўқ. Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.