АсосийJamiyat

Фарғонада ИИБ ходимлари ва фуқаро ўртасида жанжал юз берди

'Фарғонада ИИБ ходимлари ва фуқаро ўртасида жанжал юз берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Риштон туман марказида ИИБ ходимлари ва фуқаро ўртасидаги келишмовчилик юзасидан расмий маълумот берилди

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 12 март куни ИИО ходимлари туман марказидаги истироҳат боғида хизмат олиб бораётган вақтида, фуқаро Sh.Q. мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган телефон аппаратини фуқаро A.Р. олиб қўйганлигини билдирган.

Ходимлар, фуқаро A.Р.ga юқоридаги ҳолат юзасидан тушунтириш бериш учун таянч пунктига бирга бориши кераклиги айтилганда, у ходимларнинг қонуний талабини бажармасдан, фаол қаршилик кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро A.R.ga нисбатан МЖтКнинг 183-, 194-моддаси 1-қисми тартибида ҳужжатлар расмийлаштириб, суд органига юбориш чоралари кўрилган.

    Бошқа янгиликлар