Бугун соат 8:40 да Жиззах вилоятида шамол ва қор таъсирида 6-10 кВли 5 та электр узатиш тармоғида носозлик юзага келди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.
Бунинг натижасида Шароф Рашидов ва Фориш туманлари истеъмолчилари қисман (1 минг 600 та) электр таъминотидан узилган.
Ҳозирги вақтда ноқулай об-ҳаво (кучли шамол ва қор) шароитига қарамай, махсус бригадалар томонидан ушбу носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
“Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, - дейилади хабарда.






