АсосийЖАМИЯТ

Бугунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 17 март куни Тошкентда...

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 17 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-4, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 13-18 даража  илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Фақат Қашқадарё вилоятида кечқурун баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларидаҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.  

    Бошқа янгиликлар