АсосийJamiyat

Бош вазир Бўстонлиқдаги ҳашарда иштирок этди

'Бош вазир Бўстонлиқдаги ҳашарда иштирок этди'ning rasmi

Наврўз умумхалқ байрами арафасида 16-18 март кунлари Ўзбекистонинг барча ҳудудларида анъанавий тарзда хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

“Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остида ўтаётган ушбу тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг ходимлари ҳам фаол иштирок этди.

Улар томонидан бугун, 17 март куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги 3 гектардан зиёдроқ майдонга қарийб икки мингга яқин эман, қайрағоч, терак, ўрик, бодом сингари мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Умумхалқ хайрия ҳашарида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.

    Бошқа янгиликлар