АсосийJamiyat

⚡️Бухорода икки нафар ИИБ ходими қўлга олинди

'⚡️Бухорода икки нафар ИИБ ходими қўлга олинди'ning rasmi

Ички ишлар органларида ўз сафларини турли ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил ходимлардан тозалаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби хабар қилди

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 март куни Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасининг икки нафар офицер ходимлари гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига аралашганлари аниқланиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган тезкор тадбир давомида жиноят устида қўлга олинганлар.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-моддаси, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


 


 

    Бошқа янгиликлар