Аввалроқ, Самарқандда машинанинг орқа ўриндиғида оёғига занжир солинган бола ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилнганини маълум қилган.
Ҳодиса Болалар омбудсмани томонидан ўрганилди.
Маълумотарга кўра, 2011 йилда туғилган Ш.Ш. Пахтачи тумани “Қалқон-жасорат харбий спорт мактаби”нинг 6-синфида ўқийди. Ш.Ш. нинг васийлари Ж.С. ва Э.М. лар мазкур мактаб ўқитувчиси Х.Ш. ни чақириб, хулқи оғирлиги туфайли болани Самарқанд вилояти “Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Маркази”га олиб боришни сўраган. 2024 йил 16 март куни ўқитувчининг машинасига боланинг васийси Ж.С. гўёки автомашинадан тушиб қочиб кетмасин деган важ билан мошинанинг орқа ўриндиғида ғайриқонуний тарзда болани оёқларини темир занжир билан боғлаб қўйганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, 17 март куни Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда вояга етмаган Ш.Ш. га тиббий, психологик ва ижтимоий кўмак кўрсатилиши чоралари кўрилмоқда.
“Бола қандай хулқда бўлишидан қатъий назар унга нисбатан бундай ғайриинсоний, ноқонуний чора кўрилишига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Бундай чора боланинг эркинлиги ва шахсий дахлсизлиги ҳуқуқига зиддир.
Болалар омбудсмани болага нисбатан бундай тарздаги зўравонлик ҳолати юзасидан ўз кузатувини давом эттиради”, - дейилади хабарда.