АсосийJamiyat

Бухорода ЙТҲга учраган автобусдаги ўқувчилар ҳақида қўшимча маълумот берилди

'Бухорода ЙТҲга учраган автобусдаги ўқувчилар ҳақида қўшимча маълумот берилди'ning rasmi

Когон туманидаги мактаб ўқувчилари Бухоро шаҳрига театр томошасига олиб кетаётган автобуснинг ЙТҲга учрагани ҳақида хабар берилган эди.

ЙТҲ натижасида бир нафар автобус йўловчиси оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Шунингдек, бир нафар йўловчи тан жароҳати олган бўлиб, 25 нафар йўловчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилгани ҳақида расмий хабар берилди.

Когон шаҳар ҳокими Ҳаёт Давлатов бахтсиз ҳодисада жароҳатланган ўқувчилар холидан хабар олди.  

Айтилишича, ўқувчиларнинг 18 нафари Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасида ётқизилган бўлиб биринчи тез тиббий ёрдамлар кўрсатилган. Шаҳар бош врачи Одил Зариповнинг такидлашича ўқувчиларнинг барчасини соғлиги жойида, ҳеч қандай ховотирга ўрин йўқ, вилоят касалхонасидан профессионал шифокорлар келиб ўқувчиларнинг соғлигини кўриб кетишган.

Ҳозирги вақтда кўрсатилиши лозим бўлган тиббий ёрдам кўрсатилиб турибди. Барчаси шифокорлар назорати остида эканлиги, керакли дори-дармонларнинг ҳаммаси бирлашмада мавжудлиги қайтд этилди.

Ҳоким ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан учрашиб болалар учун керакли бўлган тиббий ёрдамлар бирлашманинг малакали шифокорлари томонидан кўрсатилаётганини айтган.

    Бошқа янгиликлар