АсосийJamiyat

Неварасини Россиядан қайтара омаётган бувига ёрдам берилди

'Неварасини Россиядан қайтара омаётган бувига ёрдам берилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро В.Д. 2022 йилда туғилган невараси З.Н. ҳозирда Россиядаги васийлик органида 1 ойдан бери сақланмоқда. Боланинг бувиси уни олиб келишда ёрдам сўраб Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига мурожаат қилган. 

Боланинг онаси З.А. уни энагага қолдирган. Бола узоқт вақт олиб кетилмагани учун энага уни полицияга бопширган. Шу тариқа бола васийлик органига бориб қолган. Васийлик органи болани ташландиқ сифатида расмийлаштириб, унга янгидан исм-фамилия берилган. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда мазкур ҳолат юзасидан комплекс ўрганиш ишлари бошланган.  

Дастлабки маълумотларга кўра, вояга етмаган З.Н. ҳеч бир ҳужжатларсиз вақтинчалик парвариш қилиш марказига олиб кетилган бўлиб, шу туфайли Россия томони боланинг онаси билан муносабатларини тасдиқлаш учун ДНК тестини тайинлаш орқали судда боланинг шахсини аниқлаш кераклиги маълум қилинган.

Ҳозирда боланинг бувиси фуқаро В.Д. ташаббуси билан фуқаро З.А. қизи Н.З. билан оилавий муносабатларни расмий тасдиқлаш учун Россия Федерациясида тегишли тартибда судга ариза берган.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан фуқаро В.Д.нинг вояга етмаган набирасини ўз васийлигига ўтказиш учун зарур ҳужжатлар Россиянинг васийлик ва ҳомийлик органларига юборилган.

 

    Бошқа янгиликлар