Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Маълум қилинишича Республика миқёсида жами 9 209 та маҳаллаларда хатлов ўтказилиб, 98 192 нафар шахсларда тегишли ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган бўлиб, шундан 88 570 таси ижобиий ҳал этилди, қолган ҳолатлар ўрганиб чиқилмоқда.
Жумладан,
1 261 нафар шахснинг туғилиши қайд этиб берилди;
276 нафар шахснинг туғилишини қайд этиш учун туғилганлик фактини белгилаш юзасидан судга ариза киритилди;
9 450 нафар шахсга туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома берилди яъни ҳужжатини ёқотиб қўйган фуқароларга улар тиклаб берилди;
6 503 та қонуний никоҳдан ўтмасдан бирга яшаётган шахсларнинг никоҳи қайд этилди;
2 593 нафар шахснинг ўлими муддати ўтиб қайд этилди;
639 нафар шахснинг ўлим фактини белгилаш юзасидан судга ариза киритилди;
3 429 нафар шахснинг ўлими ҳақида такрорий гувоҳнома берилди;
7 973 нафар фуқарога ID-карта расмийлаштирилди;
23 274 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди;
12 130 та тадбиркорлик субъектлари қайтарўйхатдан ўтказилди;
17 865 та кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказилди;
93 428 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.






