2024 йил 18 март куни соат Кўкдала тумани “Туқмор” кишлогидаги очик дала майдонида бўлиб ўтаётган Наврўз байрами тадбирида ўчоққа яқин 25 литрли газ баллон портлаб кетди. Бу ҳақда darakchi.uz манбаси хабар қилди.
Натижада ўчоққа яқин турган фуқаролар куйган ва 30 нафар фуқаро шифохонага мурожаат килган. Уларнинг 13 нафарига бирламчи ва 12 нафарига амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилган.
Турли даражадаги куйиш тан жароҳати олган 5 нафар фуқаро шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






