1

2 нафар фарзанди учун 3 йиллик алимент пули ундириб берилди

ЖАМИЯТ 19.03.2024, 15:05
2 нафар фарзанди учун 3 йиллик алимент пули ундириб берилди

Бола таъминоти бўйича суднинг ҳал қилув қарори асосида ижро ҳужжатлари Бюро органларига келиб тушар экан, зудлик билан ижро иши қўзғатилади ва алимент пулларини ундириш чоралари кўрилади. 

Шундай ҳолат бўйича, Бюронинг Зангиота бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 11.12.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор М.Бобажоновдан, ундирувчи У.Бобожоновафойдасига икки нафар фарзани таъминот учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириб берилганлган. Бу ҳақида МИБ матбуот хизмати darakchi.uz ga хабар берди. 

Бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг 3 йиллик  қарздорлиги, жами  76.177.000 сўм қарз пуллар ундирилиб,тегишли тартибда расмийлаштирилиб ундирувчига топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1