1

Чегарачининг аёлига пенсияга чиқишда қандай имтиёз берилади?

ЖАМИЯТ 19.03.2024, 17:34
Чегарачининг аёлига пенсияга чиқишда қандай имтиёз берилади?

Турмуш ўртоғим чегара қўшинларида ҳарбий хизматчи. Улар билан яшаган ҳудудда ишлаш имкониятим бўлмади. Келажакда пенсияга чиқиш вақтимда менга қандай имтиёз берилади?

Ушбу саволга пенсия жамғармаси қуйидагича жавоб берди:

 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ, офицерлар таркибидан бўлган шахслар, пропоршиклар, мичманлар ва муддатдан ташқари  хизмат ҳарбий хизматчилари ўз хизмат фаолиятлари давомида:

  • турмуш ўртоқлари билан бирга яшаётган, лекин турмуш ўртоқлари учун хизмат қилинаётган ҳудудда ишлаш имконияти бўлмаслик ҳолатлари мавжуд.

Мана шундай ҳолатлардан келиб чиқиб, юқорида қайд этилган ҳарбий хизматчилар турмуш ўртоқларининг эрлари билан яшаган вақтлари пенсияга чиқишларида меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.

 Шунингдек, қонунга мувофиқ, ушбу давр 10 йилдан ошмаслиги белгиланган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1