1

Озарбайжон Ўзбекистон энергетикасини ривожлантиришда ёрдам беради

ЖАМИЯТ 19.03.2024, 17:52
Озарбайжон Ўзбекистон энергетикасини ривожлантиришда ёрдам беради

Президент томонидан “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарор (ПҚ-134-сон, 19.03.2024 й.) имзоланди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Озарбайжон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.  

Битим 2023 йил 22 август куни Боку шаҳрида имзоланган.

Энергетика вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

 

Президент томонидан имзоланган халқаро шартномани амалга оширишга масъул этиб Энергетика вазирлиги ваколатли орган этиб белгиланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1