1

Пойтахтда 10 тонналик сумалак тайёрланади

ЖАМИЯТ 19.03.2024, 18:06
Пойтахтда 10 тонналик сумалак тайёрланади

20-24 март кунлари пойтахтимиздаги “Миллий боғ” Ўзбекистон Миллий боғида “MAKON FEST – 2024” III миллий санъат ва анъаналар фестивали бўлиб ўтади.

Миллий мерос ва ватанпарварлик атрофида бирлашиш ғоясини акс эттирувчи ушбу форумнинг шиори “Биз бир Макон – биз Ўзбекистон” деб номланган.

Фестивалга дунёнинг турли бурчакларидан, хусусан, Италия, АҚШ, Хитой, Россия, Франсия, Швейсария, Япония, Буюк Британия, Исроил, Испания, Греция, Қозоғистон, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлардан меҳмонлар ва сайёҳлар келиши кутилмоқда.

Тадбир дастуридан мусиқа жамоалари чиқишлари, анъанавий халқ сайиллари ва ўйинлари, шарқ ярмаркаси, ўзбек ҳунармандларининг маҳорат дарслари, модалар намойиши, кўргазмалар ўрин олган бўлиб, 10 тонналик сумалак тайёрлаш режалаштирилган.

“MAKON FEST – 2024”нинг якуний кунида машҳур эстрада санъаткорлари билан фольклор жамоаларини бир саҳнада бирлаштирган гала-концерт ҳамда истеъдодли санъат ва ҳунармандчилик усталари, ошпазлар, дизайнерлар ва фолклор жамоаларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Наманганнинг Афсоналар водийсида 7 тонналик дошқозонда Наврўз таоми сумалак тайёрланган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1