1

АҚШда ўзбекистонлик эркак аввал собиқ хотинини, сўнг ўзини отиб ўлдирди

ЖАМИЯТ 19.03.2024, 22:46
АҚШда ўзбекистонлик эркак аввал собиқ хотинини, сўнг ўзини отиб ўлдирди

АҚШда ўзбекистонлик эркак собиқ хотинини отиб ўлдирди, кейин ўз жонига қасд қилди. 

Маълумотларига кўра, 16 март куни Филаделфия чеккасидаги округида яшовчи 44 ёшли эркак ўзининг собиқ рафиқаси 43 ёшли Дурдона Султоновани отиб ўлдирган. Жиноят содир этганидан кўп ўтмай, эркак ўз жонига қасд қилди.

Манбага кўра, 17 март куни соат 16:38 атрофида жиноят содир этилган хонадоннинг қўшнилари 911 рақамига қўнғироқ қилиб, воқеа ҳақида маълум қилган. Воқеа жойига етиб келган ички ишлар ходимлари хонадон ётоқхонасидан Султонова Дурдона ва Аллабергнинг жасадларини топишган.

Султонова кўкрак ва бош қисмидаги кўплаб ўқ жароҳатлари натижасида вафот этган. Эркак эса бош қисмидаги ўқдан  вафот этди, дея хабар беради расмийлар.

Маълум қилинишича, марҳума Дурдона Султонова Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган, кейинроқ Японияда магистратурада таҳсил олган. Кейин у оиласи билан АҚШга кўчиб ўтди. Икки фарзанднинг онаси бўлган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1