1

Тошкентда юқори тезликда кетаётган BMW машинаси ағдарилиб кетди

ЖАМИЯТ 20.03.2024, 09:34
Тошкентда юқори тезликда кетаётган BMW машинаси ағдарилиб кетди

Юнусобод туманида BMW машинаси ЙТҲга учради.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, бугун, 20 март куни соат тонгги 03:00 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчаси 7-ШКШБ қаршисида BMW русумли автомашинаси ҳайдочиси рул бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилилиб, ағдарилиб кетган.

Йўл транспорт ҳодиса натижасида автоулов ҳайдочиси ва йўловчиси тан жарохати олганлиб шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда холат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1