1

Чегирмалар Наврўз байрами ҳамда “Ёшлар туризми ҳафталиги” тадбирлари ташкил этилиши муносабати билан берилмоқда

ЖАМИЯТ 20.03.2024, 10:07
Чегирмалар Наврўз байрами ҳамда “Ёшлар туризми ҳафталиги” тадбирлари ташкил этилиши муносабати билан берилмоқда

 2024 йил 20-31 март кунлари Наврўз байрами ҳамда “Ёшлар туризми ҳафталиги” тадбирлари ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг барча ҳудудлардаги умумий овқатланиш жойлари ва жойлаштириш воситаларида кўрсатиладиган хизматлар учун ихтиёрий тарзда тақдим этиладиган чегирмалар ва акциялар жорий қилинмоқда

Асосий мақсад ёшларни таътил вақтида мавсумий имтиёзли туристик пакетлари асосида республиканинг диққатга сазовор жойларига саёҳатларини ташкил этиш, олий таълим муассасалари талабалари, мактаб ўқувчилари ва маҳаллалардаги аҳоли ва ёшларнинг саёҳатларини ташкил этиш, ногиронлиги бўлган ўқувчи, талаба ва ёшларнинг республикамиз бўйлаб саёҳат қилиши учун зарур ташкилий ва амалий чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.

Қайд этилишича, “Ёшлар туризми ҳафталиги” Президентнинг 2022 йил 30 апрелдаги “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ўтказилиб келинмоқда.

Тақдим этиладиган чегирмалар ва акциялар ҳақидаги тўлиқ маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1