1

Бухородага ЙТҲда автобус ҳайдовчиси ҳам вафот этгани айтилмоқда

ЖАМИЯТ 20.03.2024, 11:06
Бухородага ЙТҲда автобус ҳайдовчиси ҳам вафот этгани айтилмоқда

Когон туманидаги мактаб ўқувчилари Бухоро шаҳрига театр томошасига олиб кетаётган автобуснинг ЙТҲга учрагани ҳақида хабар берилган эди.

Интернет ижтимоий тармоқларида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автобус ҳайдовчиси ҳам шифохонада вафот этганлиги ҳақидаги асоссиз хабарлар тарқалмоқда.

ЙҲХБ хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шифохонага ётқизилган, автобусда бўлган йўловчилардан бири кўрсатилган муолажаларга қарамасдан жорий йил 19 март куни вафот этган.

Автобус ҳайдовчиси тан жароҳати билан Бухоро шаҳар Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган бўлиб, айни кунларда унга тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

“Интернет ижтимоий тармоқларидаги турли саҳифалар эгаларидан асоссиз, ёлғон маълумотни тарқатмасликларини сўраймиз”, - дейилади хабарда.


 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1