Лекин даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафардан ортиқ тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Унга кўра:
1257 та кўп тармоқли ва оилавий поликлиника;
1080 та оилавий шифокор пункти;
1002 та маҳалла тиббиёт пункти;
туман, вилоят ва республика шифохоналари;
ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари;
тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари ходимлари навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади.
Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаси ҳам узлуксиз иш олиб боради.
Маълумот учун, республика бўйича 2755 та тез тиббий ёрдам машиналари бўлиб, тиббиёт ходимлари келиб тушадиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.






